РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

98 адтаҳу иннака лà тухлифул-миàд. 5 НИЯТ Намознинг олтинчи шарти – ният, яъни намозни Ал- лоҳ розилиги учун ўқишни тиламоқ ва қайси намозни ўқишини билмоқдир. Ният қалб билан қилинади. Қалбан ният этиш билан биргаликда, тил билан айтиш ҳам жоиз. Лекин фақат тил билан айтилиб, қалбан ният қилинмаган тақдирда, намозга ният қилинган бўлиб ҳисобланмайди. Имом Раббоний қуддиса сирруҳу Ҳазратлари бу борада шун- дай дейди: “Ёлғиз тил билан ният қилиш ярамайди. Чунки аксарият кишилар фақат тил билан ният қилиб, қалбан ният қилишни тарк этмоқда. Шундай қилиб номознинг фарзларидан бири бўлмиш қалбан ният қилиш бажарилмаябди. Шу боисдан намозлари ҳам қабул бўлмаябди. Демак, ният тил билан эмас, қалб билан адо этилади. Фарз намозларида, ҳайит намозла- рида ва витр намозларида ниятни тайин этиш лозим”. 6 Масалан: Бугунги бамдод намозига ёки жума намо- зига ёхуд витр намозига ёки ҳайит намозига, деб ният қилинади. Нафл намозларда фақатгина “намоз ўқишга”, деб ният қилиш етарли бўлади. НАМОЗНИНГ РУКНЛАРИ 5 Маъноси: Ушбу комил даъватнинг ва вақти ҳозир бўлган намознинг Парвар- дигори бўлган Аллоҳим! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга васила, фазилат, баланд ва олий даража ато эт. Уни Ўзинг ваъда қилган мақтовли ма- қомда тирилтир. Бизга Қиёмат куни унинг шафоатини насиб эт. Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмайсан. 6 “Мактуботи Имом Раббоний”, 1-жилд, 186-мактуб.

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=