РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
97 Қомат ҳам азон каби. Фақат қоматда “Ҳаййа аълал фалàҳ”дан сўнг икки марта “Қод қòматис солàҳ” дейила- ди. Уйда ёки дала-даштда намоз ўқиганда ҳам, азон ва қомат айтиш афзал. Намознинг вақти кирмасдан аввал азон айтилмайди. Азон вақтнинг эмас, намознинг сунна- тидир. Шунинг учун қазо намозлари учун ҳам азон ва қо- мат айтиш суннат. Жоҳил ва фосиқ кишиларнинг азон айтиши макруҳ (яъни хуш кўрилмаган) ишдир. Яхши-ёмонни ажрата ола- диган ёш боланинг азон айтиши жоиздир. Аёллар азон ва қомат айтмайдилар. Азон ва қоматда сўзларнинг охири жазм билан тугайди. Азон айтилаётганда такбирлар ва шаҳодатлар муаз- зин (яъни азон айтувчи)нинг ортидан такрорланади ва ҳурмат билан тингланади. Азондан кейин ушбу дуо ўқилади: َاَللّهُمّ رَبّ هٰذِهِ الدّعْوَةِ التّۤامّةِ وَالصّلٰةِ الْقَائِمَةِ الْوَس۪يلَةَ وَالْفَض۪يلَة ۽ اٰتِ مُحَمّدًا الّذ۪ى وَعَدْتَهُ ۽ وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا *َ اِنّكَ لَ تُخْلِفُ الْم۪يعَاد Аллòҳумма Робба ҳазиҳид даъватит тàммати вас- салотил қòимати. Àти Муҳаммаданил васийлата вал фазийлата ва баъасҳу мақòман маҳмуданиллазѝ ваъ-
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=