РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
95 мозни ўз вақтида ўқишдир. Вақти кирмай туриб ўқилган намоз, адо этилган бўлиб ҳисобланмайди. Намоз вақтларини ҳар бир вилоят ва туманлар учун атайин тайёрланган тақвимлар ёрдамида аниқлаш мум- кин. Макруҳ вақтлар Уч вақт борки ушбу вақтларда намоз ўқиб бўлмайди. 1- Қуёш чиққандан кейин (таҳминан 40-45 дақиқа) 2- Қуёш чўққига келган пайт, яъни пешин намози киришидан (таҳминан 20 дақиқа) олдин. 3- Қуёш ботаётганда, яъни шом намозининг вақти киришидан 45 дақиқа аввал. Бу вақтда фақатгина ўша кунги аср намозининг фарзини ўқиш мумкин. Ушбу уч вақтда, қазога қолган фарз намозлари, вожиб намозлари, макруҳ вақт киришидан олдин тайёрланган маййитнинг жаноза намози ҳам ўқилмайди. Олдиндан тиловат қилинган сажда ояти учун ҳам сажда қилинмай- ди. Акс ҳолда, такроран адо этиш зарур бўлади. Ушбу уч вақтда нафл намозлар ҳам ўқилмайди. Лекин ўқилган бўлса, такроран ўқиш шарт эмас. Макруҳ вақтларда Қуръон ўқиш ёки зикр қилиш жоиз. Бамдод намозининг вақти киргандан кейин қуёш кў- тарилгунга қадар, (бамдод намозининг суннатидан таш- қари) ва яна аср намозини ўқигандан кейин, қуёш бот- гунга қадар, нафл намоз ўқиш макруҳ. АЗОН ВА ҚОМАТ Намоз учун азон айтиш вожиб қувватида суннати
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=