РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

93 нишдир. Яъни намоз ўқийдиган жойида, баданида ёки кийимида намозга моне бўлувчи бирор нажосат бўлса, ундан покланишдир. Нажосат икки қисмдир: 1- Ғализ (Оғир) нажосат : Инсоннинг олд ва орқа- дан чиққан ахлати, гўшти ейилмайдиган ҳайвонлар- нинг сийдиги, гўнги ва сўлаги. Товуқ, ғоз ва ўрдакнинг гўнги. Қон, йиринг, маний, мазий, вадий, оғизни тўлди- риб қусиш, ароқ ва бошқа ҳаром ичимликлар. Ушбу нажосатлардан сийдик, қон ва йиринг каби суюқ бўлганлари (кафтни текис қилиб очганда) кафт чуқуридан кўпроқ, гўнг каби қўйиқ бўлганлари эса, бир дирҳамдан (яъни 3,2 грамдан) оғирроқ бўлса, намозга моне бўлади. Нажосат бир ерда ёки алоҳида-алоҳида чачраган ҳолатда бўлса ҳам уни тозалаш фарз бўлади. 2- Хафиф (яъни енгил) нажосат . Отнинг сийдиги, гўшти ейиладиган хонаки ёки ёввойи ҳайвонларнинг гўнги, гўшти ейилмайдиган паррандаларнинг гўнги. Ушбу нажосат тури, бирор аъзонинг ёки кийимнинг тўртдан бир қисмига теккан бўлса, намозга моне бўла- ди. ИСТИНЖО, ИСТИНҚО, ИСТИБРО Истинжо – катта ёки кичик ахлатдан кейин нажосат чиққан жойни тозалашдир. Истинқо – истинжода муболаға қилиш яъни нажо- сат чиққан жойни дастлаб қуруқ бир нарса билан ар-

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=