РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
92 лар намоз ўқий олмайдилар ва рўза тута олмайдилар. Тиловат ва шукур саждаси ҳам қила олмайдилар. Фа- қат агар хоҳласалар намоз вақтларида жойнамозда ўтириб “Субҳàналлоҳ”, “Алҳамдулиллàҳ” ва “Астағфи- руллòҳ” каби дуо ва тасбеҳларни айтишлари мумкин. 2- Рўза тута олмайдилар. Ҳайз ва нифос ҳолатида рўза тутилмайди. Рамазон ойи рўзасининг қазоси ке- йин тутиб берилади. 3-Қуръони Карим ўқимоқ. Фақатгина зикр, мадҳу саноъ ёхуд дуо маъносидаги оятларни зикр ва дуо ния- тида ўқиш мумкин. Ҳукм ва хабар билдирган оятларни дуо, зикр ва саноъ мақсадида бўлса ҳам ўқиб бўлмай- ди. 4-Қуръони Каримга қўл текизиш. Бу ҳолатдаги аёл- ларнинг (хоҳ у бир оят бўлсин,) қоғоз парчаси, мато ёки деворда бўлса ҳам, оятга қўл текизиши мумкин эмас. Китобни муқовага битишмаган бирор ғилоф воситасида ушлаши мумкин. Либосининг енги билан ушлаш таҳри- ман (яъни ҳаромга яқин) макруҳ ҳисобланади. 5-Масжидга кирмоқ. 6-Каъбатуллоҳни тавоф қилмоқ. 7-Турмуш ўртоғи билан жинсий муносабатда бўл- моқ. 8-Эрнинг ҳайзли аёлининг киндик ва тизза ора- лиғидан яланғоч ҳолатда фойдаланиши жоиз эмас. НАЖОСАТДАН ТАҲОРАТ Намознинг иккинчи шарти – нажосатдан тозала-
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=