РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
91 энг камида уч кун бўлган аёл, биринчи ва учинчи кун- лари қон кўриб, иккинчи куни қон кўрмаган бўлса ҳам, орадаги иккинчи кун ҳайздан саналади. • Ҳайз тугаганининг аниқ бўлиши учун қоннинг ран- ги батамом оққа айланиши керак. Қон – қизил, тупроқ ранг, яшил, сариқ ва қора рангларда кўриниши мум- кин. • Баъзи аёлларда одат кунлари собит эмас. Маса- лан, бир ойда олти кун, яна бир ойда эса беш кун одат кўриши мумкин. Бундай ҳолатларда қон кўриш тўхта- ган куни яъни бешинчи кун, ўша аёл ғусл таҳоратини олади, намозини ўқийди, рўзасини тутади, фақат эҳ- тиётан турмуш ўртоғи билан жинсий муносабатда бўл- майди. Саноқли кунларини кутади. • Баъзи аёлларнинг одат кунлари белгили бўлади. Масалан ҳар ой олти, етти ёки тўққиз кун одат кўради. Бир одат бир марта қон кўриш билан белгиланади. Илк қон кўришида 7 кун билан бошлаган қизнинг одат кун- лари, етти кун бўлиб ҳисобланади. • Аёлларнинг одат кунлари баъзида ўзгариб туради. Қарорлашган одат кунининг ўзгариши учун икки марта одатига хилоф тарзда қон кўриш керак бўлади. Ҳар ой олти кун одат кўрган аёл, икки ой кетма-кет саккиз кун одат кўрса, бундан буёғига у аёлнинг одат куни саккиз кун деб ҳисоблана бошлайди. ҲАЙЗ ВА НИФОС ҲОЛАТИДА БАЖАРИШ ҲАРОМ БЎЛГАН АМАЛЛАР 1-Намоз ўқимоқ. Ҳайз ва нифос ҳолатидаги аёл-
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=