РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

90 2-Нифос 3-Истиҳоза Ҳайз – балоғат ёшига етган аёлнинг бачадонидан муайян вақтларда келувчи қондир. Бу ҳолат энг эрта 9 ёшда бошланиб, энг кеч 55 ёшда тўхтайди. Шундай қилиб, ушбу мунтазам келувчи қонга “Ҳайз қони”, бу ҳолатга эса “Ҳайз ҳолати” ёки “Ой боши ҳола- ти” дейилади. Нифос – туғруқдан кейин аёлнинг бачадонидан кел- ган қондир. Итиҳоза – Ҳайз кўрадиган аёлдан уч кундан оз ёхуд ўн кундан кўп келган қондир. Нифосда 40 кундан ке- йин келган қон ҳам истиҳоза қонидир. Бу қон аёлнинг намоз, рўза ва бошқа ибодатларига ва турмуш ўртоғи билан жинсий муносабатларига моне бўлмайди. Исти- ҳоза қони кўрган аёл ҳар намоз вақтининг бошида та- ҳорат олиб, намоз ўқийди. Бу худди тўхтамаган бурун қонашига ўхшайди. • Ҳайзнинг энг ози уч кун ва уч тун, энг кўпи эса, ўн кун ва ўн тун давом этади. • Икки ҳайз ўртасидаги тозалик ҳолатига “Туҳур” де- йилади. Туҳурнинг энг ози ўн беш кун бўлади. Энг кўпи учун эса муддат белгиланмаган. • Нифоснинг энг ози учун муайян бир вақт белгилан- маган, энг кўпи эса, туғруқдан кейинги қирқ кундир. Эгизак туққан аёлнинг нифос кунлари эгизакларнинг биринчиси туғилган кундан бошлаб саналади. • Аёлнинг одат кунлари арафасидаги қон келмаган кунлар ҳам ҳайздан саналади. Масалан: Одат кунлари

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=