РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

9 МУҚАДДИМА Инсониятни ва бутун оламларни буюк ҳикмат ва ғоя асо- сида яратган Аллоҳ Таолога чексиз ҳамд ва сано бўлсин. Коинотга энг улуғ раҳмат, энг буюк шафоатчи ва энг олий пайғамбар ўлароқ юборилган Муҳаммад Мустафо соллалло- ҳу алайҳи васалламга, аҳли байтига, саҳобаларига ва у зотга тобе бўлганларнинг барчасига салот ва саломлар бўлсин. Илмиҳол – мусулмонларнинг эътиқод ва ибодатларига оид ўрганишлари зарур бўлган тамал масалаларни ўргатувчи илмдир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Илм ўр- ганишлик – эркак ва аёл барча мусулмонлар учун фарз- дир” , – деб таъкидлаганлар. Коинот фахри Ҳазрати Расу- лулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу муборак сўзлари орқали барча мусулмонларнинг билиши фарз эканини баён этган, дунё ва охират саодатига эришишда фойда берадиган илм – бу илмиҳолдир. Шунинг учун ҳар бир эркак ва аёл мусулмоннинг эътиқод ва ибодатларига доир зарур масалаларни ўрганишлиги фарз. “Зарурияти динийя” деб аталувчи ушбу муҳим мавзуларни ўрганмай ва ишонмай туриб инсон – тўлиқ ва комил мусул- мон бўла олмайди. Ҳар бир мусулмоннинг диний тамал масалаларни ўрганиб осон, ёдда сақлай олишига ёрдамчи бўлиш мақсадида, Ҳана- фий мазҳаби асосида ушбу “Илмиҳол” китоби тайёрланди. Аллоҳ Таоло ўз розилигига эриштирсин! Омин.ْْ

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=