РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

89 МАСҲНИ БУЗГАН НАРСАЛАР Таҳоратни бузган ҳамма нарса масҳни ҳам бузади. Лекин масҳнинг муддати ҳануз тугамаган бўлса, таҳо- рат олганда оёқларига янгитдан масҳ тортилади. 1-Махсининг оёқдан чиқиши, 2-Махсилар оёқда бўлган ҳолда, икки оёқдан бири- нинг кўп қисмининг намланиши, 3-Масҳ муддатининг тугаши. Масҳ муддати Махси кийган киши – махсиларини кийишдан аввал олган таҳорати бузилган вақтдан эътиборан, муқим бўлса 24 соат, мусофир бўлса, 72 соат масҳ тортади. ГИПС ВА ЯРА УСТИДАН МАСҲ Синган, чиққан ёки жароҳатланган жой устидан бинт боғланса ёки гипс ўралса ва ўша аъзони ювиш тиббан зарарли бўлса, устидан масҳ тортилади. Агарда масҳ тортиш зарарли бўлса, унда масҳ ҳам тортилмайди. Бинт устидан масҳ тортишда, махсида бўлганидек чекланган муддат йўқ. Масҳ тортишга ундаган сабаб давом этган вақтгача, масҳ ҳам давом этаверади. АЁЛЛАРГА ОИД МАСАЛАЛАР Аёлларга оид уч ҳолат мавжуд: 1-Ҳайз

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=