РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
88 МАХСИЛАР УСТИДАН МАСҲ ТОРТИШ Ҳар бир мусулмон эркак ва аёлнинг таҳорат олганда махсилар устидан масҳ тортиши жоиздир. Масҳнинг жоиз бўлишининг шартлари: 1-Махсилар таҳоратли ҳолатда кийилган бўлиши ке- рак. 2-Махсилар икки оёқнинг тўпиқдан юқорисини тў- сиши ва камида 12 минг қадам (тақрибан 5 км.) юриш- га яроқли бўлиши керак. 3-Махсиларнинг бирор пойида ҳам, (оёқнинг) уч ки- чик бармоқларичалик тешик ёки йиртиқ бўлмаслиги керак. 4-Ичига осонлик билан сув кирмаслиги ва боғлама- са ҳам оёқда туриши керак. 5-Энг оз қўлнинг уч бармоғи кенглигида, махси ки- йиладиган оёқнинг юзаси мавжуд бўлиши керак. (Бир оёғи кесилган ва фақат тўпиқлари қолган киши, иккин- чи оёғига ҳам масҳ торта олмайди.) МАСҲНИНГ МИҚДОРИ Махсининг олд тарафидан уч жимжалоқ бармоғича- лик қисмига масҳ тортиш фарз. Қўл бармоқларини намлаб, ораларини очган ҳолда, оёқнинг учидан бошлаб махсиларнинг қўнжи томонга қарата масҳ тортиш суннатдир.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=