РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

79 ТАЯММУМ Таяммум – таҳорат олиш ёки ғусл қилиш учун сув топилмаган ёки топилса ҳам қўлланила олинмаган тақдирда, ният қилиб, қўлларни тупроқ туридан бўлган бирор нимага икки марта уриб, биринчиси билан юзга, иккинчиси билан қўлларга масҳ тортишдир. Таяммумнинг фарзлари Таяммумнинг фарзлари тўртта: 1-Ният, 2-Тоза тупроқ, 3-Қўлни тупроққа уриб юзга масҳ тортмоқ, 4-Иккинчи бор қўлни тупроққа уриб, тирсакларига қадар қўлга масҳ тортмоқ. Таяммум қуйидаги тартибда олинади: Бир мусулмон таҳорат ёки ғусл олиш учун сув топа олмаса ёки бирор касаллиги кучайиб кетиш ёхуд душ- маннинг ҳужум қилиб қолиш хавфи каби жиддий са- баблар туфайли мавжуд сувдан фойдаланишга қодир бўлмаса, ният қилиб, тупроқ ёки тупроқ жинсидан бўл- ган бирор нарса билан таяммум олади. Таяммумга ният қилиб, аъузу-бисмиллаҳни айтади ва қўлларини олдинга ва орқага ишқалаб, тупроқ ёки тупроқ туридан бўлган нарсага суртади (1-расм) . Қўл- ларини бир-бирига уриб, ҳаддан ташқари чангни сил- киб туширади (2-расм) . Сўнг юзи(нинг таҳоратда юви-

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=