РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
78 жоизлиги кабидир. Яра ўралган бинтнинг тубини ювиш мажбур бўлмаганидек, тиш учун ҳам мана шу ҳукм жо- рий этилган. ТИШ ТЎЛДИРИШ МАСАЛАСИ Тишлари чириган ёки синган кишиларнинг тишла- рини тўлдириши ёки қоплатиши мумкин. Фақат беза- рурат, чиройли бўлиш мақсадида бундай қилиш мум- кин эмас. Ҳанафий мазҳаби мужтаҳидларидан Имом Му- ҳаммад роҳимаҳуллоҳга кўра, қимирлаган тишларни олтин симлар билан мустаҳкамлаш ёки тушган ва чи- риган тишлар ўрнига олтин тиш қўйдириш жоиздир. Имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ҳазратла- рига кўра эса, олтин билан қоплатиш жоиз эмас, ку- муш билан бўлса жоиз. Имом Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳам бир ривоятда Имом Муҳаммаднинг кўришлари- ни олдига сурганлар. Олтин билан қоплатишда Имом Муҳаммаднинг ижтиҳоди билан амал қилиш мумкин. Олимлар Имом Муҳаммад ва Имом АБу Юсуфнинг иж- тиҳодлари асосида фатво берганлар. Шунингдек, Усмонли олимларидан Шайх ул-Ислом Урёний Зода, тиш тўлдириш борасида ҳам фатво бер- ган. Динда осонлик қиламан, – деб, шариат рухсат бер- маган бирор нарсага рухсат берилмайди, албатта. Фа- қат, рухсат берилган бирор нарсани тақиқлаб, қийин- чилик ҳам яратилмайди.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=