РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
61 ҚОПЛАМА МАСҲ ҚУЙИДАГИ ТАРТИБДА ҚИЛИНАДИ: Аввал икки қўл намланади. Бош ва кўрсаткич бармоқ- лардан бошқа бармоқлар бир-бирига жипслаштирилиб, ич тарафи бошнинг олди тарафига соч чиқиш бошлан- ган жойига қўйилади. Бош бармоқ, кўрсаткич бармоқ ва кафтлар бошга текизилмасдан, қолган бармоқлар билан орқа томонга қараб суртилади. Кафтлар билан орқадан олди томонга қараб, бошнинг икки ёни суртилади. Сўнг кўрсаткич бармоқлар билан қулоқ ичлари суртилади. Бош бармоқлар билан қулоқнинг орқа қисми, тепадан пастга қараб суртилади. Қолган уч бармоқнинг ташқи томони билан бўйиннинг орқа қисми суртилади. Томоқ қисмига масҳ тортилмайди. 9- Оёқлар чап қўл билан ювилади. Бисмиллаҳ айти- либ ўнг оёқнинг бармоқ учларидан ювишга бошланади (11- расм) ва оёқ бармоқларининг оралари чап қўлнинг жимжалоғи билан ишқаланиб ювилади. Бармоқ ораларини ювишга ўнгдан чапга қараб, яъни ўнг оёқнинг жимжалоғидан, чап оёқнинг бош бармоғи- дан бошланади ва пастдан тепага ишқаланади. Чап оёқ ҳам, худди ўнг оёқ каби бисмиллаҳ билан бошланиб ювилади (12- расм). Таҳоратда ҳар бир аъзони юваётганда калимайи ша- ҳодат айтилади. Таҳоратдан кейин обдастада қолган сувдан қиблага юзланиб тик турган ҳолда бир неча қултум ичилади. Таҳорат олиб бўлгач, қуйидаги уч амални бажариш, мандуб (яъни тавсия этилган, савобли) амаллардандир.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=