РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
60 ТАҲОРАТ ҚАНДАЙ ОЛИНАДИ? 1- Имконият бўлса, қиблага юзланган ҳолда, (сув сачрамаслиги учун) баландроқ ерга ўтириб, “Аъзу” ва “Бисмиллаҳ” билан бошланади. 2- Қўллар билакларгача уч марта ювилади, бар- моқлар бир-бири ораларига киргизилиб хилолланади. Бармоқда узук бўлса, айлантирилиб тубига сув етиши таъминланади. (1- расм) 3- Бор бўлса мисвок билан, агарда йўқ бўлса, бош бармоқ ва шаҳодат бармоғи билан тишлар ишқалана- ди. (2- расм) 4- Бисмиллаҳ айтиб, уч марта оғиз чайқалади. (3- расм) 5- Бисмиллаҳ айтиб, уч марта бурунга сув юбори- лади. (4- расм) Агар рўзадор бўлмаса, бурун юмшоғига қадар сув тортилиб, чап қўл билан бурун тозаланади. 6- Қалбан таҳоратга ният қилиниб, бисмиллаҳ айтилади ва ҳовучга сув олиниб, соч чиққан жойдан жағнинг пастига, ён тарафлардан эса икки қулоқ солин- чоғининг орасига қадар бўлган жой яъни юз уч марта ювилади. Қошларнинг остига ҳам сув юборилади. Ҳар ювишда юз ишқаланади. (5- расм) 7- Бисмиллаҳ айтилиб, тирсаклар ҳам қўшилиб ишқаланиб, уч марта аввал ўнг, кейин чап қўл ювилади. (6-,7- расм) 8- Бисмиллаҳ айтилиб, ўнг қўл билан бошнинг тўрт- дан бир қисмига масҳ тортилади (8- расм). Сўнг, кўр- саткич бармоқлар билан қулоқлар, бош бармоқ билан эса қулоқнинг орқа қисмига масҳ тортилади (9- расм). Бош ва кўрсаткич бармоқдан бошқа бармоқлар билан бўйинга масҳ тортилади (10- расм). “Қоплама масҳ” қилиш суннат.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=