РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
59 ТАҲОРАТНИНГ МАКРУҲЛАРИ 1- Ўнг қўл билан миширмоқ. 2- Таҳоратда ювилиши керак бўлган аъзоларни уч мартадан кўп ёки оз ювмоқ. 3- Сувни юзига урмоқ. 4- Қуёшда иситилган сув билан таҳорат олмоқ. 5- Сувни жуда оз ишлатишёки ҳаддан зиёд сарфла- моқ. 6- Таҳорат олаётиб узрсиз гапирмоқ 7- Таҳоратнинг суннатларини тарк қилмоқ. ТАҲОРАТНИ БУЗУВЧИ НАРСАЛАР 1- Олдидан ёхуд орқадан пешоб, қон каби нажосат- ларнинг ва манийнинг чиқиши. 2- Танадан қон, йиринг ва сариқ сув чиқиши. 3- Оғизни тўлдириб қусиш. 4- Жинни бўлиш. 5- Маст бўлиш. 6- Ҳушдан кетиш. 7- Орқадан ел чиқиши. 8- Ёнбошлаб ётган, икки оёғини кўтариб мақъади яъни орқаси ерга босмаган ҳолда ёки чордана қурган ҳолда ўтириб ухлаш. (Орқаси ерга босилган ҳолда ух- лаш таҳоратни бузмайди.) 9- Намозда бошқалар эшитадиган даражада кулиш. 10- Тишлар орасидан чиққан қоннинг тупурги билан тенг ёки тупургидан кўп бўлиши. Агар қон тупургидан оз бўлса, таҳоратни бузмайди. Шунингдек, соч-соқол ва тирноқ олиш ҳам таҳорат- ни бузмайди.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=