РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

58 ТАҲОРАТНИНГ ФАРЗЛАРИ: Таҳоратнинг фарзлари тўрттадир: 1- Юзни ювмоқ, 2- Қўлларни тирсаклар билан қўшиб ювмоқ, 3- Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортмоқ, яъни қўл- ларни сув билан намлаб бошга сурмоқ. 4- Оёқларни (тўпиқлари билан қўшиб) ювмоқ. ТАҲОРАТНИНГ СУННАТЛАРИ 1- Ният қилмоқ. 2- Аъузу ва Бисмиллаҳ билан бошламоқ. 3- Аввал қўлларини билакларигача ювмоқ. 4- Мисвок қўлланмоқ. 5- Бир аъзоси қуримасдан, кетма-кет иккинчисини ювмоқ. 6- Оғиз ва бурунни уч марта сув билан чаймоқ. 7- Қулоққа масҳ тортмоқ. 8- Бармоқларни хилолламоқ; яъни бир қўлнинг бар- моқларини иккинчи қўлнинг бармоқлари орасига кир- гизиб, ишқалаб ювмоқ. 9- Ҳар бир аъзосини уч мартадан ювмоқ. 10- Бошига қоплама масҳ тортмоқ. 11- Таҳоратни тартиб билан олиш яъни аъзоларини ўз навбати билан ювмоқ. 12- Қўл ва оёқларини ювганда бармоқ учларидан бошламоқ. Таҳорат олаётганда ўқиш тавсия қилинган кўп- лаб дуолар мавжуд. Лекин энг фазилатлиси барча аъзоларни юваётганда бисмиллаҳ ва калимайи шаҳо- датни айтишдир.

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=