РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
57 НАМОЗНИНГ РУКНЛАРИ 1- Ифтитоҳ такбири (бошланғич такбир), 2- Қиём, 3- Қироат, 4- Рукуъ, 5- Сажда, 6- Қаъдайи охира (охирги ўтириш). ҲАДАСДАН (ТАҲОРАТСИЗЛИКДАН) ПОКЛАНМОҚ Намознинг илк шарти – ҳадасдан (яъни таҳоратсиз- ликдан) покланмоқдир. Ҳадас икки қисмдир: Кичик ҳадас: Бетаҳорат бўлиш. Катта ҳадас: Жунуб бўлиш, аёлларнинг ҳайз ёки ни- фос ҳолатида бўлишидир. Аёл ёки эркак ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир намозхоннинг бетаҳорат бўлса, таҳорат олиши, жунуб бўлса, ғусул қилиши яъни бутун вужудини ювиши шарт. Аёлларнинг ҳайз ва нифос ҳолатларидан сўнг ҳам ғусл қилишлари фарздир. ТАҲОРАТ Таҳорат – маълум аъзоларни шарият кўрсатган усулга мувофиқ тарзда ювиш ва масҳ тортишдан ибо- рат бўлган диний тозаликдир. Бетаҳорат намоз ўқиш, Каъбатуллоҳни тавоф қи- лиш, Қуръони Каримга тегиниш мумкин эмас.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=