РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
55 Суннат икки қисмдир: А) Суннати муаккада: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам доимий бажарган, жуда кам ҳолат- ларда тарк қилган суннатлардир. Б) Суннати ғайри муаккада: Пайғамбаримиз сол- лаллоҳу алайҳи васаллам ора-сирада бажарган сун- натлардир. Аср ва хуфтон намозларининг фарздан ол- динги суннатлари каби. 4- Мустаҳаб – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи-баъзида қилган амаллардир. Садақа бериш ва нафл рўза тутиш каби. 5- Мубоҳ – Бажарганда савоб, тарк қилганда гуноҳ бўлмаган ишлардир. Ўтириш, туриш, еб-ичиш каби. 6- Макруҳ – Қилиш муносиб бўлмаган, амалнинг савобини озайтирадиган, шаръан хуш кўрилмаган иш- лардир. Намозда атрофга қараш каби. 7- Муфсид – Бошланган бирор ибодатни бузувчи амаллардир. Таҳоратли кишининг бирор жойидан қон ёхуд йиринг чиқиши, намозда кулиш ва рўзадорнинг бирор нарса ейиши каби. 8- Ҳаром – Қилиниши қатъий далиллар билан таъ- қиқланган нарсалардир. Маст қилувчи ичимликлар ичиш, ота-онага оқ бўлиш каби.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=