РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

54 АФЪОЛИ МУКАЛЛАФИН Ислом дини ақлли ва балоғатга етган ҳар бир эркак ва аёл мусулмонни баъзи нарсаларга буюриб, уларни баъзи нарсалардан қайтарган. Ушбу буйруқ ва тақиқ- ларга “таклиф-топшириқлар” дейилади. Зиммасига бир қатор шаръий маълум вазифалар ва жавобгар- чиликлар юкланган кишига эса “мукаллаф” дейилади. Мукаллафларнинг бажариши ёки бажармаслиги керак бўлган амаллар эса, “Афъоли мукаллафин” деб атала- ди. Афъоли мукаллафин саккизтадир: 1- Фарз – қатъий далиллар билан собит бўлган ҳукм- лардир. Фарз икки қисмдир: А) Фарзи айн: Ҳар бир мукаллаф мусулмоннинг шахсан ўзининг бажариши лозим бўлган амаллардир. Беш вақт намоз ва рўза каби. Б) Фарзи кифоя: Баъзи мусулмонларнинг адо эти- ши билан, бошқа мусулмонлардан ҳам жавобгарчилик тушадиган фарзлардир. Жаноза намози ва саломга алик олиш каби. Агар ушбу фарзларни мусулмонларнинг ҳеч бири адо этмаса, барчалари жавобгар бўлади. 2- Вожиб – Фарз даражасида қатъий бўлмаган да- лиллар билан собит бўлган ҳукмлардир. Витр ва ҳайит намозлари каби. 3- Суннат – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва- салламнинг муборак сўзлари, ишлари, ёки бошқалар томонидан қилинганда, хуш кўрган нарсаларидир.

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=