РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
50 АМАЛДА ҲАҚ МАЗҲАБЛАР Аҳли суннат вал жамоатнинг амалда мазҳаби тўрт- тадир: 1- Ҳанафий мазҳаби: Имоми – Имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдир. Исми Нўъмон, отасининг исмлари Собитдир. Ҳижрий 80-(мелодий 699-) йили Куфада дунёга келиб, ҳижрий 150-(мелодий 767-) йили Бағдодда вафот этганлар. 2- Моликий мазҳаби: Имоми – Имом Молик ибн Анас роҳимаҳуллоҳдир. Ҳижрий 93- (мелодий 711-) йили Мадинайи Мунавварада таваллуд топиб, ҳижрий 179- (мелодий 795-) йили Бағдодда вафот этганлар. 3- Шофеъий мазҳаби: Имоми – Имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий роҳимаҳуллоҳдир. Ҳижрий 150-(мелодий 767-) йили Ғаззо шаҳрида дунёга келиб, ҳижрий 204-(мелодий 820-) йили Мисрда вафот этган- лар. 4- Ҳанбалий мазҳаби: Имоми – Имом Аҳмад бин Ҳанбал роҳимаҳуллоҳдир. Ҳижрий 164-(мелодий 780) йили Бағдодда туғилиб, ҳижрий 240-(мелодий 855-) йили Бағдодда вафот этганлар. Юқорида имомларининг исмлари зикр қилинган, амалда ҳақ бўлган ушбу мазҳаблар - Қуръон, суннат, ижмойи уммат ва қиёси фуқаҳога асосланган.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=