РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

49 МАЗҲАБ Мазҳаб – буюк дин мужтаҳид уламоларининг шаръ- ий далиллардан чиқарган масала ва ҳукмлар жамлан- масидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёт- ликларида мусулмонлар ҳар қандай масалаларни Расулуллоҳдан, ундан сўнг Саҳобайи киромларнинг буюкларидан сўраб ўрганар эдилар. Мазҳаб имомлари диний масалаларни саҳобалар- дан ва тобеинлардан ўрганиб, буларни жамлаб тўп- лаганлар. Оят, ҳадис ва ижмоъда бўлмаган ҳукмлар- да ижтиҳод қилганлар ва шу тариқа мазҳаблар пайдо бўлган. Мазҳаб икки қисмдир: 1- Эътиқодда мазҳаб. 2- Амалда мазҳаб. Эътиқод ва амалда ҳақ мазҳаб; “Аҳли суннат вал жамоат” мазҳабидир. Бу Пайғамбаримиз алайҳисса- ломнинг эътиқод ва амалларига эргашганларнинг йў- лидир. Аҳли суннат вал жамоатнинг эътиқоддаги имом- лари иктадир: 1- Имом Абу Мансур Мотуридий 2- Имом Абул Ҳасан Ашъарий. Имом Абу Мансур Муҳаммад Мотуридий роҳима- ҳуллоҳ, ҳижрий 280- (мелодий 894-) йили Самарқанд шаҳрининг Мотурид қишлоғида таваллуд топди. Ҳиж- рий 333-(мелодий 945-) йили Самарқандда вафот этди. Имом Ашъарий роҳимаҳуллоҳ ҳижрий 260-(мело- дий 873-) йили Басрада дунёга келди. Ҳижрий 324-(ме- лодий 936-) йили Бағдодда вафот этди.

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=