РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

47 20- Яқиндан танимаган одамлари ҳақида яхши ёки ёмон деб баҳо бериш. 21- Ёлғон гапириш. 22- Динни ўрганишдан бўйин товлаш. (Имконияти бўла туриб илм ўрганмаслик) 23- Эркакларнинг аёлларга, аёлларнинг эркакларга ўхшашга уриниши. 24- Дин душманларини яхши кўриш. 25- Ҳақиқий дин олимларига қарши адоватда бў- лиш. АДИЛЛАЙИ ШАРЪИЙЯ (ШАРЪИЙ ДАЛИЛЛАР) Адиллайи шаръийя – диний ва шаръий ҳукмларни чиқаришда таянилган манбалар яъни шаръий далил- лардир. Булар тўрттадир: 1- Китоб: Қуръони Карим 2- Суннат: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва- салламнинг муборак сўзлари, ишлари ёхуд бошқалар томонидан қилинган баъзи ишларга нисбатан мақул- лаш моҳиятидаги сукутларидир. 3- Ижмоъйи уммат: Бир асрда уммати Муҳаммад- нинг мужтаҳид уламоларининг бир масала устида ит- тифоқ қилишларидир. 4- Қиёси фуқаҳо: Қуръон, суннат ва ижмойи уммат билан собит бўлган ҳукмни; ўша ҳукмдаги иллатни асос олган ҳолда, худди шунга ўхшаган бошқа масала- да ижтиҳод билан исбот қилишдир.

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=