РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

44 2- Ҳалолни ҳалол деб билмоқ . Яъни ҳалол нарса- ларни ҳаром демаслик. 3- Ҳаромни ҳаром деб билмоқ. Яъни ҳаром нарса- ларни ҳалол демаслик. Масалан: маст қилувчи спирт- ли ичимликларни, фоиз ва бу каби бошқа ҳаром нарса- ларни ҳалол демаслик. 4- Доимо Аллоҳ Таолодан қўрқмоқ . 5- Муқаддасотга (яъни Ислом динимизда муқаддас деб билинган нарсаларга) ҳурматсизлик қилишдан, уларга беписанд бўлишдан узоқ бўлмоқ. 6- Аллоҳнинг раҳматидан умид узмаслик. 7- Кофирни кофир, мўминни мўмин деб билмоқ. Бир киши сўзи, бирор бир ёзуви ёки иши орқали динга душманлик қилган бирортасини мусулмон деса, дин- дан чиқади. Аксинча, динга хизмат қилган ва динни ёйишга ҳаракат қилган иймон эгаларини кофир деган киши ҳам диндан чиқади. 8- Аллоҳ Таолони макондан ҳоли деб билмоқ. Ма- салан: “Аллоҳ Таоло осмондадир”, – дейиш инсонни диндан чиқаради. 9- Қуръони Каримга шак-шубҳасиз ишонмоқ. Масалан: Қуръони Каримни бўрттирилган ёки камчи- ликли дейиш, ёхуд Жаброил (а.с.) хато қилган дейиш инсонни диндан чиқаради.

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=