РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
42 учун ҳам ризқларини ҳалол йўлдан топмасдан, ҳаром еганлар, ўз ирода ва ихтиёрларини ҳаромга сарфла- ганлари учун жавобгар бўладилар. Ризққа эмас, Раз- зоққа яъни ризқни берувчига боғланмоқ даркор. Ҳар бир жонзотнинг ризқини бергувчи, Раззоқи Олам – Ал- лоҳ Таолодир. Унга иймон келтириб, Ундангина сўра- моқ лозим. Зеро унинг хазинаси беҳад буюк ва чексиз- дир. Унга ҳақиқий иймон билан боғланганлар хору зор бўлмайдилар. Лекин, Раззоқи Олам бўлган Аллоҳу Зул Жалолни унитиб, ризққа қул бўлганлар, хорлик ва зор- ликдан, хусрон ва надоматдан қутила олмайдилар. ТАВАККУЛ Таваккул – Мақсадга эришиш йўлида моддий ва маънавий, руҳоний ва жисмоний жиҳатдан барча са- бабларни бажаргандан сўнг, натижасини Аллоҳ Таоло- дан кутишдир. Кўзлаган мақсадига ета олмаса, тушкунликка туш- масдан; “Менинг учун балки шу хайрлироқдир” – деб тақдирига рози бўлишдир. Зеро Қуръони Каримда, Аллоҳ Таоло: “Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва шоядки ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ билади, сиз билмайсиз” – деб марҳа- мат қилади. Очилур бир кун бахтимиз албат, то абадга ботмасдур, Холиқ сабаблар яратур бешак, лутф эшигин ёпмасдур. Менинг Ҳаққа муножотим ризқ учун эмас, асло, Худо – Раззоқи оламдур, ризқсиз қул яратмасдур. Эрзурумли Иброҳим Ҳаққи (қуддиса сирруҳу)
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=