РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
41 кўринган, кўринмаган турли хил балолардан муҳофаза қилиб, соғ ва осойишта умр бериши учун Аллоҳ Таолога ёлвориш, дуо ва илтижолар қилиш ҳам кишининг энг му- ҳим бандалик вазифаларидандир. Пайғамбаримиз сол- лаллоҳу алайҳи васаллам: “Садақа бериш балони даф этади, умрни узайтиради”, – деганлар. ҚАДАР Қадар – Илоҳий дастурдир; Аллоҳ Таолонинг рўй бе- радиган яхши ва ёмон барча ҳодисаларни азалий илми билан билиб, ирода ва тақдир қилмоғидир. ҚАЗО Қазо – Аллоҳ Таоло азалда тақдир қилган ҳодисалар- нинг вақти-соати етиб, Аллоҳ Таолонинг илм ва ирода- сига мувофиқ тарзда амалга ошишидир. Масалан: Бирор кишининг фалон кунда дунёга кели- ши тўғрисида, Аллоҳ Таолонинг азалда ирода ва тақдир қилмоғига “қадар”, у кишининг анашу вақтда дунёга ке- лишига эса, “қазо” дейилади. РИЗҚ Ризқ – Аллоҳ Таолонинг жонзотларга озиқланишла- ри учун берган ва улар истеъмол қилган нарсалардир. Ҳар бир банда ризқини ҳалол ёки ҳаром йўлдан то- пишни ўз хоҳиш-иродаси билан танлайди. Аллоҳ Тао- ло унга ризқини ўзи танлаган йўлдан яратади. Шунинг
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=