РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
39 сарфласа, Аллоҳ Таоло ёмонликни яратади. Демак, ин- сон мана шу шахсий иродаси асосида ё жаннатга сазо- вор ёки жаҳаннамга гирифтор бўлади. Ҳа, асил Холиқ яъни Яратувчи – ёлғиз Аллоҳдир. У хоҳламаса, яратмаса ҳеч нарса бўлмайди. Банда касб қилувчи яъни бажарувчидир. Аллоҳ Таоло эса, Хо- лиқ яъни яратувчидир. Инсонга берилган ирода-и жузъ- ийя салоҳияти, бамисоли авто улов рулига ўхшайди. Ин- сон рулни қаёққа бурса, автомобил ўша тарафга юради. Шунинг учун ҳам банда “Мен нима ҳам қила олардим. Аллоҳ мени шундай яратибди-да” деб жавобгарчилик- дан қутилиб кета олмайди. Ҳа, Аллоҳ Таоло ирода қил- ган. Лекин банданинг хоҳиш иродаси ва ҳаракати мана шу йўлда бўлгани учун ирода қилган. Агар бандада мана шу ирода салоҳияти бўлмаганда эди, Аллоҳ Таоло бан- даларини имтиҳон қилмаган, аксинча, уларни тўғридан тўғри яхшиликка ёки ёмонликка мажбурлаган бўлар эди. Ваҳоланки Аллоҳ Таоло бир бандага мажбуран гу- ноҳ ишлатиб, сўнг жазога тортишдан покдир. Баъзи кишилар: “Азалда баъзиларнинг руҳи сажда қилиб, баъзиларнинг руҳлари сажда қилмаган. Руҳи сажда қилмаган кишилар, кофир бўлиб туғилиб, кофир бўлиб ўлади”, – дейдилар. Бу фикр батамом нотўғри- дир. Бундай иддаолар инсоннинг эътиқодини тубдан чиритади. Азал – бу эътироз жойи эмас. У ерда хоҳласа, хоҳламаса барча сажда қилган. Аллоҳ Таоло руҳлардан “Аласту би Роббикум (Мен сизларнинг Роббингиз эмас- манми?)” деб сўраганда, ҳеч истисносиз барча руҳлар
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=