РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

34 САҲОБАЙИ КИРОМЛАР Саҳоба – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васал- ламни бир маротаба бўлса ҳам иймон кўзи билан кў- риб, суҳбатида иштирок этган мусулмонлардир. Саҳобаларнинг барчалари жуда улуғ даражаларга эришганлар. Чунки улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ўз кўзлари билан кўриб, энг қийин, энг оғир дамларида у зотнинг атрофида қалқон бўлиб, моллари, жонлари билан иймон ва Исломнинг ёйи- лиши йўлида курашиб, катта хизматлар қилиб, буюк фидокорликлар кўрсатганлар. Шу боисдан Пайғамба- римиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юксак таваж- жуҳларига сазовор бўлганлар. Барчалари бошдан оёқ гўёки бир нурга айланганлар. Улуғ динимизнинг ёйилишида энг буюк ҳизматларни саҳобалар ўтаганлар. Замонимизда бир киши ёлғиз ўзи бутун дунёни фатҳ қилса, дунё-дунё олтин садақа қил- са, янада саҳобаларнинг энг паст даражада бўлганлари- нинг ҳам даражасига эриша олмайди. Биз мусулмонлар саҳобаларнинг барчаларини севиб, ҳурмат қилиб, эъзозлашимиз керак. Бу бизнинг бурчи- миз. Улар орасида рўй берган баъзи ихтилофлар туфай- ли ҳеч бири ҳақида салбий фикр билдиришга журъати- миз йўқ. Зеро улар мужтаҳид бўлганлар ва ижтиҳодлари билан амал қилганлар. Улардан бирортаси ҳақида сал- бий фикрлар баён қилган кишининг иймони зайифлаб, дини буюк зарарга учрайди. У инсон эътиқодини тўғри- ламагунга қадар комил мўмин бўла олмайди.

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=