РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

33 уч йил давомида Маккайи Мукаррамада инсонларни ҳақ йўлга даъват қилди. Бу йўлда кўплаб қийинчилик ва машаққатлар чекди. Буларнинг барчасига чирой- ли сабр қилиб, Аллоҳнинг борлигини ва бирлигини ёйишга давом этдилар. Сўнг Мадинайи Мунавварага ҳижрат қилдилар. Ўн йил давомида Мадинайи Мунав- варада бор куч-ғайратлари билан пайғамбарлик вази- фасини бажардилар. Инсонларга инсонийликни ўргат- ди. Уларни ҳақиқий маданият билан таништирди. Шу тариқа ўз вазифасини адо этдилар. Зулмат қоплаган кўнгилларни Ислом нури билан нурафшон қилди. Олт- миш уч ёшларида вафот этдилар. 2 Инсоният учун, ҳи- доят раҳбари бўлган Қуръони Каримни ва улуғ суннат- ларини тавсия ва омонат қилиб қолдирдилар. Сизга саловат ва саломлар бўлсин, Ё, Расулаллоҳ! Сизни ҳақиқий маънода билгувчи ва ҳақиқий маъно- да мадҳ қилган бу – Оламларнинг Роббиси бўлмиш Аллоҳ Таолодир. Сиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламсиз! Сиз оламларга раҳматсиз! Сиз бутун инсу жиннинг пайғамбарисиз! Сиз “Хотам ул-Ан- биё”, сўнги пайгамбарсиз! Сиз ҳақингизда Аллоҳ Таоло “Лавлàка лавлàка ламà холақтул афлàка” 3 – деб марҳа- мат қилди. 2 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умрлари ҳижрий тақвимга кўра 63 йилдир. Чунки ҳижратдан 53 йил олдин таваллуд топиб, ҳижратдан ўн йил ўтиб вафот этганлар. Мелодий тақвимга кўра эса, 61 йилдир (632-571=61). Ўртадаги 2 йил фарқ, ҳижрий тақвимнинг 354 ёки 355 кундан, мелодий тақвим- нинг эса, 365 кундан иборатлиги туфайлидир. 3 Ҳадиси Қудсийда: “Сиз бўлмасанггиз, Сиз бўлмасанггиз (Эй, Ҳабибим), кои- нотни яратмас эдим!” – дейилади.

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=