РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

32 Яна шундай кунларнинг бирида, Расулуллоҳ соллалло- ҳу алайҳи васаллам Ҳиро ғорида эди. Аллоҳ Таолонинг буйруғи билан Жаброил алайҳиссалом унга пайғамбар- лик вазифасини билдириш учун келди. Инсониятнинг халоскори ва Аллоҳнинг ҳабиби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Ўқи!” – деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен ўқувчи эмасман!” – дедилар. Жаброил алайҳиссалом пайғамбаримизни ушлаб қаттиқ қучди ва такрор “Ўқи!” – деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам такрор “Мен ўқувчи эмасман!” – де- дилар. Жаброил алайҳиссалом пайғамбаримизни уш- лаб яна қаттиқ қучди ва учинчи марта “Ўқи!” – деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам такрор “Мен ўқувчи эмасман!” – дедилар. Жаброил алайҳис- салом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни учинчи бор қучди. Шу тариқа Жаброил алайҳиссалом пайғамбари- миз соллаллоҳу алайҳи васалламни гўёки маънавий жарроҳлик муолажасидан ўтказди. Сўнг Жаброил алайҳиссалом: “Яратган Роббинг номи билан ўқи. У инсонни алақдан яратди. Ўқи! Роббинг карамлилар- нинг карамлисидир. У қалам билан илм ўргатгандир. У инсонга билмаган нарсасини ўргатди”, – маъносидаги “Алақ” сурасининг илк беш оятини ўқиди. Шундай қилиб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васал- ламга пайгамбарлик вазифаси топширилди. Қуръони Карим йигирма уч йил мобайнида нозил қилиниб та- момланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=