РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
31 йигирманчи; рабиъ ул-аввал ойининг ўн иккинчи санаси (душанба куни) тонгга яқин, Макка шаҳрида таваллуд топдилар. Дунёга келганларида бошқа чақолоқларга ўх- шамасдилар. Юзларидаги пайғамбарлик нури – қараган кўзларни қамаштирарди. Тўрт ёшгача сут онаси Ҳалиманинг ёнида қолдилар. Сўнг, яна оиласига топширилдилар. Олти ёшга келган- ларида оналари Омина вафот этдилар. Бобоси Абдул- мутталиб набирасини ўз қарамоғига олди. Саккиз ёш- ларида бобоси ҳам вафот этди. Бундан кейин амакиси Абу Толибнинг ёнида қолдилар. Пайғамбаримизнинг болалик ва ўспиринлик чоғла- ри, бўйдоқлик ва оила қурган даврлари, хуллас, бутун ҳаёти бошқа ҳеч кимга насиб бўлмаган фазилат ва ка- молот билан кечди. Йигирма беш ёшида Ҳадижат ул-Кубро онамиз би- лан турмуш қурдилар. Ҳеч қачон бутларга сиғинмади- лар. Болаликданоқ уларни хуш кўрмасди. Иброҳим алай- ҳиссаломнинг дини асосида Аллоҳ Таолога ибодат қи- ларди. Вақти-вақти билан Макка яқинидаги “Нур” тоғига чиқиб, Аллоҳ Таолонинг улуғлиги ҳақида тафаккур қи- лардилар. Аллоҳ Таоло то азалда бахшида қилган ишқ билан, муҳаббат денгизида сузарди. Қалбида порлаган тавҳид нурининг машъалида Аллоҳ Таолони зикр қи- лардилар.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=