РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
29 ҳақиқатдан ҳам раҳмат ва энг буюк халоскор ўлароқ юборилганини қабул қилишга мажбур қолиб, ҳайрат- ларини яширолмай лол қолмоқдалар. Маҳмуд Асъад томонидан таржима қилинган бир асарда машҳур инглиз файласуфи Т. Карлайл шундай дейди: “Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам риёдан бутунлай узоқ бўлгани учун ҳам уни яхши кўра- ман. Инсоният қўлида Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлчай олувчи тарози ижод этилма- ган. У тортиб бўлмас даражада салмоқли ва буюк шах- сиятдир”. Ғайри муслимларнинг бу каби инсофлилари, Пай- ғамбаримизга шунчалик лолу хайрон бўлиб, эътибор ва аҳамият қаратаётган экан, унинг уммати бўлмиш бизларнинг, у зотга қанчалик ҳурмат ва муҳаббат би- лан боғланмоғимиз кераклиги ҳақида фикр юритиш даркор. Шуни ҳам таъкитлаб айтиш лозимки, Пайғамбари- миз дунёни ташрифқилгандан сўнг, пайғамбаримиздан олдин юборилган барча пайғамбарларнинг шариатла- рининг ҳукмлари тўхтади. Ҳаққоният ва ҳукмронлик фақат Қуръони Каримга ва бизнинг пайғамбаримизга оиддир. Шунинг учун ҳам пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни Умар разияллоҳу анҳунинг қўлларида мансуҳ (бекор қилинган) Таврот китобининг саҳифаларидан бир парчани кўриб, у зотни танбеҳлаб:
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=