РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

28 қанча мўъжизавий ишлар содир бўлганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Буюрилганингдек тўғри бўл” маъносидаги илоҳий буйруқка тўла-тўкис риоя қи- либ, ҳаётининг ҳар соҳасида садоқат ва тўғриликнинг энг гўзал тимсоли бўлдилар. У ҳар қандай риё ва ёлғондан узоқ эди. Инсонлар бир-бирларига ишонмай қолган бир даврда, ҳамма у зотга ишонар, ораларида келишмовчилик бўлиб қолса, фақат унинг ҳукм ва ҳакамлигига таянишар эди. Унинг пайғамбарлигини инкор қилган душманлари ҳам, пайғамбаримизнинг садоқат ва ростгўйлигини, ёлғон ва риёдан узоқ эканини эътироф этиб, ундаги бу мислсиз гўзал ахлоқ ва чиройли ҳислатларни тақдир- лаб, у зотни “Муҳаммад ул-Амин (яъни Ишончли Му- ҳаммад)” дер эдилар. Оламларга раҳмат бўлмиш пайғамбаримиз соллал- лоҳу алайҳи васаллам, жумла жаҳонни мана шундай зулмат қоплаган бир даврда дунёга келиб, ботил эъ- тиқодларни йўқ қилиб, зимистонга айланган дунёни иймон ва Ислом нури билан ойдинликка қовуштирди. Инсоният қўлига дунё ва охиратнинг саодат калитини тутқазиб, уларга ҳақиқий маданият йўлини кўрсатди- лар. Бугунги кунда Ислом тарихи ҳақида бетараф тадқиқот- лар олиб бораётган кўплаб ғайри муслим ғарб олимлари ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юксак мартабасини, чиройли ахлоқини, инсоният учун

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=