РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

27 Маълумки, Оламлар фахри Пайғамбаримиз соллал- лоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ташрифларидан олдин бутун дунёда ҳар тамонлама ёмонлик ва ахлоқ- сизлик ҳукм сурарди. Инсонлар турли бидъат ва зало- латлар ичида ғарқ бўлгандилар. Инсоният ҳақ ва ҳақиқатдан, адолатдан ва мада- ниятдан узоқлашиб, дахшатли ваҳшийликлар гирдо- бига ботганди. Фаҳш ва бузуқликлар дейсизми ёки ўғрилигу қароқчиликми, зулм ва зўравонликни атмай- сизми, хуллас, барча тубанликлар кенг қулоч ёзган- ди. Кимнинг кучи кимга етса, мол-мулкига, ор-ному- сига тажовуз этар, бор-будини талон-тарож қиларди. Ҳаттоки баъзи инсонлар бузуқ эътиқодлари ва ботил ишончлари туфайли ўз қизларини тириклайин кўмар, уларни ўлдирарди. Аҳоли вахшийлик ва ахлоқсизлик- ка муккасидан кетганди. Жамиятда аёлларнинг ҳеч қандай ўрни йўқ эди. Аёлларга пул билан сотиб оли- нувчи олди-берди буюмларидек муомала қилинарди. Инсонлар бир-бирларига нисбатан тиш қайраб, турли тўдаларга бўлиниб, қабилалар орасида қон даъволари кенг тарқалганди. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам, ана шундай даврда Маккайи Мукаррамада, мелодий 571- йили, рабиъ ул-аввал ойининг 12-санаси тонга яқин оламни шарафлантирдилар. Набийлар силсиласининг сўнггиҳалқасибўлмишПай- ғамбаримизга ваҳий орқали қирқ ёшида пайғамбарлик вазифаси берилмай туриб ҳам, у киши томонидан бир

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=