РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

26 ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ Пайғамбаримизнинг муборак аждодлари: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, Исмоил алайҳиссаломнинг сулоласидан бўлмиш Ад- нонга қадар, оталари Абдуллоҳ томонидан бўлган бо- болари мана шулар: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам , Абдул- лоҳ, Абдулмутталиб , Ҳошим, Абдиманоф , Қусай, Ки- лоб , Мурра, Каъб , Луай, Ғолиб , Фиҳр, Малик , Надр, Кинона , Ҳузайма, Мудрика , Илёс, Мудар , Низор, Маод ва Аднон ҳазратларидир. Пайғамбаримизнинг оналари Омина томонидан бўлган боболари қуйидагилар: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам , Омина, Ваҳб , Абдиманоф, Зуҳра ва Килоб ҳазратлари. Барча хусусларда пайғамбарларнинг энг устун ва энг улуғи, шубҳасиз бизнинг пайғамбаримиз Му- ҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдир. Пайғамбаримиздан олдин юборилган пайғамбарлар- нинг аксарияти маълум бир қавмга, муайян бир шаҳар ёки қишлоқ аҳолисига юборилган. Пайғамбаримиз эса бутун инсониятга, бутун махлуқотга яъни ўн саккиз минг оламга раҳмат пайғамбари ўлароқ юборилди. У зотнинг инсониятга нақадар улуғ раҳмат эканини анг- лай олиш учун унинг дунёни ташрифидан олдинги ин- сониятнинг аҳволига назар ташламоқ даркор.

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=