РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
244 САВОЛ: Мавлид кечаси қандай кеча? ЖАВОБ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келган кеча. САВОЛ: Рағоиб кечаси қандай кеча? ЖАВОБ: Ҳазрати Омина розияллоҳу анҳонинг пайғамба- римиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳомиладор эканини билган кеча. САВОЛ: Меърож кечаси қандай кеча? ЖАВОБ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, илоҳий салтанатни сайр қилиш учун Аллоҳ Таолонинг ча- қируви билан, бемисл мўъжиза ўлароқ самоларга ва бошқа кўплаб оламларга саёҳат қилган кеча. САВОЛ: Барот кечаси қандай кеча? ЖАВОБ: Қуръони Карим, лавҳ ул-маҳфуздан дунё осмо- нига туширилган, инсонларнинг бир йиллик умр ва ризқла- ри тақдир қилинган, мусулмонлар авф ва лутфга сазовор бўлган кеча. САВОЛ: Қадр кечаси қандай кеча? ЖАВОБ: Қуръони Карим дунё осмонидан Пайғамбари- миз соллаллоҳу алайҳи васалламга туширила бошлаган кеча.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=