РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
243 САВОЛ: Саҳв саждаси қилмаса нима бўлади? ЖАВОБ: Намоз нуқсон бўлиб ҳисобланади. САВОЛ: Саҳв саждаси қандай қилинади? ЖАВОБ: Охирги ташаҳудда ўтирганимизда, "Аттаҳийя- ту" дуосини ўқигандан кейин, бир ёки икки тамонга салом берилади. Сўнг икки марта саждага эгилади. Иккинчи саж- дадан кейин ўтириб яна “Аттаҳийяту” дуоси, “Солли” ва “Ба- рик” дуолари ўқилиб салом берилади. САВОЛ: Саҳв саждаси қилиш керак бўлган бир неча ўринни санай оласизми? ЖАВОБ: Ҳа, санай оламан: 1-Зам сура ўқишни унутганда, 2-Витр намозида қунут такбирини, қунут дуоларини ёки иккаласини ҳам унутиб қолдирганда, 3-Тўрт ракатли намозларнинг аввалги ташаҳҳудида ат- таҳийятуни ўқигандан кейин, дарҳол қиёмга туришни уну- тиб, "Солли" ва "Барик" дуоларидан камида “Аллоҳумма солли аълà Муҳаммадин” қисмини ўқиб учинчи ракатга кеч қолган вақтда, саҳв саждаси қилинади. САВОЛ: Тоат ва ибодатда ўтказишга алоҳида аҳа- мият қаратишимиз керак бўлган муборак кечалар нечта ва улар қайсилар? ЖАВОБ: Беш муборак кеча мавжуд бўлиб, улар: 1- Мавлид, 2- Рағоиб, 3- Меърож, 4- Барот, 5- Қадр кеча- лари.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=