РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
242 САВОЛ: Намознинг ичидаги фарзлари (яъни рукн- лари) қайсилар? ЖАВОБ: Ифтитоҳ такбири (яъни бошланғич такбир), Қиём, Қироат, Рукуъ, Сажда, Қаъдайи охира (яъни охирги ўтириш). САВОЛ: Бир кунда неча маҳал намоз ўқилади? ЖАВОБ: Бир кунда беш вақт намоз ўқилади: Бамдод, пе- шин, аср, шом ва хуфтон намозлари. САВОЛ: Бу вақтлар неча ракат? ЖАВОБ: Бамдод намози 4 ракат: икки ракат суннат, икки ракат фарз. Аввал суннат, кейин фарз ўқилади. Пешин намо- зи 10 ракат: 4 ракат илк суннат, 4 ракат фарз ва 2 ракат ке- йинги суннат. Аввал суннат, кейин фарз, ортидан яна суннат ўқилади. Аср намози 8 ракат: 4 ракат суннат ва 4 ракат фарз. Аввал суннат, ортидан фарз ўқилади. Шом намози 5 ракат. 3 ракат фарз, 2 ракат суннат. Аввал фарз, кейин суннат ўқила- ди. Хуфтон намози 13 ракат: 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат ва 3 ракат витри вожиб намози. Аввал суннат кейин фарз, кейин яна суннат ва сўнгида витр намози ўқила- ди. Жами бир кунда 40 ракат намоз ўқилади. САВОЛ: Намозда зам сура ўқишни унутган киши нима қилади? ЖАВОБ: Саҳв саждаси қилади. САВОЛ: Саҳв саждаси қандай вақтларда қилинади? ЖАВОБ: Вожиблар тарк этилганда ва кечиктирилганда, фарзлар эса фақат кечиктирилганда саҳв саждаси қилина- ди.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=