РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
241 яхшилаб чайилади. Сўнг уч марта бошдан сув қуйилади. Сўнг уч марта ўнг ва уч марта чап елкадан сув қуйилади. Ҳар сув қуйганда, қуруқ ер қолдирилмасдан вужуд ишқа- ланиб ювилади. Узукларнинг ости ва киндик оралари ҳам намланади. Сувнинг танага етиб боришига моне бўлган нарсанинг ости ҳам ювилади. Аёллар зирак тешикларини ҳам сувлайдилар. САВОЛ: Таяммумнинг фарзи нечта? ЖАВОБ: Таяммумнинг фарзалари тўртта: 1- Ният, 2- Тоза тупроқ, 3- Икки қўлни пок тупроққа уриб юзга масҳ торт- моқ, 4- Иккинчи бор қўлни тупроққа уриб, тирсаклари би- лан қўшиб қўлга масҳ тортмоқ. САВОЛ: Таяммум қандай олинади? ЖАВОБ: Таяммумга ният қилинади. Қўллар тоза тупроқ- қа урилиб юзга сурилади. Иккинчи бор қўллар ерга урилиб чап қўл ёрдамида ўнг қўлга, ўнг қўл ёрдамида чап қўлга масҳ тортилади. САВОЛ: Намознинг фарзлари нечта? ЖАВОБ: Намознинг ташида олти, ичида олти фарзи бў- либ, жами ўн икки фарзи бор. САВОЛ: Намознинг ташидаги фарзлари (шартла- ри) қайсилар? ЖАВОБ: Ҳадасдан (таҳоратсизликдан) покланмоқ, На- жосатдан тозаланмоқ, Сатри аврат (авратни ёпмоқ), Истиқ- боли қибла (қиблага юзланмоқ), Вақт, Ният.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=