РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
240 САВОЛ: Иймоннинг шартлари қайсилар? ЖАВОБ: Иймоннинг шартлари: 1. Аллоҳ Таолога, 2. Фа- ришталарига, 3. Китобларига, 4. Пайғамбарларига, 5. Охират кунига, 6. Тақдирга яъни яхшилик ва ёмонлик Аллоҳ Таоло- нинг илму иродаси ва яратмоғи ила эканига, 7. Ўлгандан ке- йин тирилишнинг ҳақ эканига иймон келтирмоқ. САВОЛ: Исломнинг шарти нечта? ЖАВОБ: Бешта; 1- Калимйи шаҳодат келтирмоқ, 2- Намоз, 3- Закот, 4- Рўза, 5- Ҳаж. САВОЛ: Таҳоратнинг фарзи нечта? ЖАВОБ: Тўртта: 1- Пешонанинг соч чиққан жойидан, икки қулоқнинг со- линчоғидан бошлаб, ияк остига қадар бўлган жойни, яъни юзни ювмоқ. 2- Қўлларни тирсаклар билан қўшиб ювмоқ. 3- Бошнинг тўрттан бир қисмига масҳ тортмоқ. 4- Оёқларини (тўпиқлар билан қўшиб) ювмоқ. САВОЛ: Ғуслнинг фарзи нечта? ЖАВОБ: Учта: 1. Оғизни яхшилаб чайиш, 2. Бурунни ях- шилаб чайиш, 3. Баданнинг ҳеч бир жойини қолдирмасдан ювиш. САВОЛ: Ғусл таҳорати қандай олинади? ЖАВОБ: Аввал ичдан бисмиллаҳ айтилиб ният қилина- ди. Намозга таҳорат олгандек таҳорат олинади. Уч марта оғизга ва уч марта бурунга тўла сув олиниб, оғиз ва бурун
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=