РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

24 тарафидан мўъжизалар билан қувватлангандирлар; Аллоҳ Таолонинг изни билан улар томонидан кўплаб ғайри табий ишлар содир бўлган. Илк инсон ва илк пайғабар – Одам алайҳиссалом- дир. Яратилиш жиҳатидан энг улуғ ва энг устун мавжудот бўлмиш инсон зотининг асли – баъзи кимсалар иддао қилганларидек маймун эмас, инсондир. Бугунги кунда, асримизнинг илмий ва фанний кашифиётлари “Инсон- нинг асли маймундир”, – деган назарияни таг-томири билан чиритган. Ҳеч қандай шак-шубҳасиз билишимиз керакки, бизнинг аслимиз маймун эмас; жаннатдан келган, пок ва покиза Ҳазрати Одам ва Ҳазрати Ҳав- водир. ПАЙҒАМБАРЛАРНИНГ СИФАТЛАРИ Пайғамбарлар ҳақида билишимиз вожиб ва зарур бўлган сифатлар бешта: 1-Сидқ: Пайғамбарлар ҳақгўйдирлар. Асло ёлғон га- пирмайдилар. 2-Омонат: Аминдирлар. Ҳар қандай мавзуда ишонч- лидирлар. 3-Таблиғ: Аллоҳ Таолонинг буйруқ ва тақиқларини ҳеч қандай камчиликсиз ва тортинмасдан етказадилар. 4-Фатонат: Юксак заковат ва ақл соҳибидирлар. 5-Исмат: Маъсумдирлар; гуноҳ ишлашдан узоқдир- лар.

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=