РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
237 САВОЛ: Тўрт буюк фаришта қайсилар? ЖАВОБ: Жаброил, Микойил, Исрофил, Азроил (алайҳи- муссалом). САВОЛ: Тўрт илоҳий китоблар қайсилар ва бу ки- тоблар қайси пайғамбарларга нозил қилинган? ЖАВОБ: Таврот – Мусо алайҳиссаломга, Забур – Довуд алайҳиссаломга, Инжил – Исо алайҳиссаломга, Қуръони Карим – Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга туширилган. САВОЛ: “Суҳуф” нима? Қанча суҳуф бор ва қайси пайғамбарларга нозил қилинган? ЖАВОБ: Аллоҳ Таолонинг тўрт илоҳий китобдан бош- қа, Жаброил алайҳиссалом воситасида пайғамбарларга юборган саҳифаларига “Суҳуф” – дейилади. Ушбу саҳифа- лар жами 100 саҳифа бўлиб, Одам алайҳиссаломга 10, Шит алайҳиссаломга 50, Идрис алайҳиссаломга 30, Иброҳим алайҳиссаломга 10 саҳифа нозил қилинган. САВОЛ: Мазҳаб нима? ЖАВОБ: Буюк дин мужтаҳид олимларининг шаръий да- лиллардан чиқарган масала ва ҳукмлар мажмуаси. САВОЛ: Аҳли суннат вал жамоатнинг эътиқодда мазҳаб имомлари нечта? ЖАВОБ: Иккита.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=