РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
236 САВОЛ: Қуръони Каримда исмлари аталган пай- ғамбарлар нечта? ЖАВОБ: Йигирма саккизта. САВОЛ: Исмларини санаб бера оласизми? ЖАВОБ: Санай оламан; Одам, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Исмоил, Исҳоқ, Ёқуб, Юсуф, Айюб, Шуайб, Мусо, Ҳорун, Довуд, Сулаймон, Юнус, Илёс, Аляса, Зулкифл, Закариё, Яхё, Исо, Узайр, Луқмон, Зулқарнайн, Муҳаммад Мустафо алайҳимуссалом. Баъзи уламолар ушбу уч мубо- рак зотларни (яъни Узайр, Луқмон, Зулқарнайн алайҳимус- саломларни )авлиё бўлганлар – дейишган. САВОЛ: Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо сол- лаллоҳу алайҳи ва саллам қачон дунёга келганлар ва қачон вафот этганлар? ЖАВОБ: Рабиъ ул-Аввал ойининг ўн иккинчи куни, ду- шанба куни, мелодий 571-йили дунёга келганлар. Рабиъ ул- Аввал ойининг ўн иккинчи куни мелодий 632- йили вафот этганлар. САВОЛ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва- саллам Маккайи Мукаррамадан Мадинайи Мунав- варага қачон ҳижрат қилганлар? ЖАВОБ: Мелодий 622-йили ҳижрат қилганлар. Ҳижрат, биз мусулмонлар учун исломий тақвимнинг бошланғич са- наси бўлиб ҳисобланади. САВОЛ: Фаришта нима? ЖАВОБ: Фаришталар Аллоҳ Таоло нурдан яратган, ис- таган қиёфаларига кира олувчи, доимо ибодат билан банд бўлувчи гуноҳсиз мавжудотлардир.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=