РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

235 САВОЛ: Пайғамбаримизнинг охирги бўлиб кўз юмган завжалари ким? ЖАВОБ: Ҳазрати Умму Салама розияллоҳу анҳо. САВОЛ: Ўтган ва келажак инсонларнинг энг улуғи ким? ЖАВОБ: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам. САВОЛ: Пайғамбаримизнинг энг фазилатли наби- ралари кимлар? ЖАВОБ: Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо ҳазратлари. САВОЛ: Булар кимнинг фарзандлари? ЖАВОБ: Ҳазрати Али ва Ҳазрати Фотима розияллоҳу ан- ҳумоларнинг фарзандлари. САВОЛ: Пайғамбар деб кимга айтилади? ЖАВОБ: Илоҳий ҳукмларни инсонларга етказиш учун Аллоҳ Таоло томонидан танлаб олинган зотга айтилади. САВОЛ: Аллоҳ Таоло томонидан юборилган пай- ғамбарларнинг сони нечта? ЖАВОБ: Пайғамбаримиздан келтирилган бир ривоятга кўра юз йигирма тўрт минг, яна бир ривоятга кўра эса икки юз йигирма тўрт минг.

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=