РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
234 САВОЛ: Пайғамбаримизнинг қизлари нечта эди? ЖАВОБ: Тўрт қизи бор эди: 1-Зайнаб, 2-Руқия, 3-Умму Гулсум, 4-Фотима розияллоҳу анҳунна ҳазратлари. САВОЛ: Пайғамбаримизнинг ўғиллари нечта эди? ЖАВОБ: Уч ўғли бор эди: 1-Қосим, 2-Абдуллоҳ (яна бир исми Тоййиб), 3-Иброҳим, розияллоҳу анҳум ҳазратлари. САВОЛ: “Азвожи тоҳирот”, яъни пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг покиза аёлларини санаб бера оласизми? ЖАВОБ: Ҳа, санай оламан: 1. Ҳазрати Ҳадича, 2. Ҳазра- ти Савдо, 3. Ҳазрати Ойша, 4. Ҳазрати Ҳафса, 5. Ҳазрати Зайнаб бинти Хузайма, 6. Ҳазрати Умму Салама, 7. Ҳазра- ти Зайнаб бинти Жаҳш, 8. Ҳазрати Жувайрия, 9. Ҳазрати Умму Ҳабиба, 10. Ҳазрати София, 11. Ҳазрати Маймуна, 12. Ҳазрати Мария розияллоҳу анҳунна оналаримиз. Булардан Ҳадича розияллоҳу анҳо онамиз пайғамбари- мизнинг илк завжаларидир. Пайғамбаримиздан 15 ёш кат- та бўлиб, 25 йил бирга ҳаёт кечирганлар. САВОЛ: Пайғамбаримизнинг 53 ёшдан кейин уй- ланишларининг сабаб ва ҳикматларидан баъзила- рини санай оласизми? ЖАВОБ: Пайғамбаримиз қабилаларни исломиятга боғ- лаш, хусусан аёлларга оид ҳукмларни аёллар орқали ёйиш, баъзиларини йўқсинликдан қутқариш, баъзиларини эса иффат ва номусларини ҳимоя қилиш мақсадида уларга уйланганлар. Асл ҳикмат ва ғоя аёллар воситасида динни ёйиш бўлган.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=