РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
232 САВОЛ: Кимнинг "миллат"идансиз? ЖАВОБ: Иброҳим алайҳиссаломнинг "миллат"иданман. 57 САВОЛ: Кимнинг умматисиз? ЖАВОБ: Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматиман. САВОЛ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва- саллам қаерда дунёга келдилар ва бугунги кунда қаердалар? ЖАВОБ: Маккада дунёга келдилар. Эллик ёшларидан сўнг Мадинага ҳижрат қилдилар. Бугунги кунда Мадинада “Равзайи Мутаҳҳара”далар. САВОЛ: Пайғамбаримизнинг нечта исмлари бор? ЖАВОБ: Гўзал исмлари кўп. Лекин тўрттасини билиши- миз лозим. Булар: Муҳаммад, Мустафо, Аҳмад ва Маҳмуд. САВОЛ: Пайғамбаримизнинг энг кўп қўлланилган исмлари қайси? ЖАВОБ: Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алай- ҳи васаллам. 57 Миллат сўзи луғатда - халқ, улус, йўл, мазҳаб ва дин маъноларини англатади. Бу ерда дин маъноси қасд этилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва сал- лам, пайғамбарлик берилгунга қадар, ширк ва ботил эътиқодлардан ҳоли бўл- ган "Ҳаниф" дини, яъниИброҳим алайҳиссаломнинг дини асосларига кўра амал қилганлар. Иброҳим алайҳиссалом - барча мусулмонлар учун намуна бўлган, "Улул азм" пайғамбар. Пайғамбаримизнинг насаблари Иброҳим алайҳисса- ломга бориб етади. У жуда тақводорлиги боис "Ҳаниф" деган номга эга бўлган. Бу борада кўплаб ояти карималар нозил қилинган. Жумладан, "Ҳаж" сураси- нинг 78-ояти каримасида шундай дейилади: "...(Ислом) отангиз Иброҳимнинг миллати (дини). У сизларни бундан олдин ва бу (Қуръон)да" мусулмонлар" деб номлади..."
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=