РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

230 САВОЛ: Сизни ким яратди? ЖАВОБ: Аллоҳ Таоло. САВОЛ: Сиз кимнинг бандасисиз? ЖАВОБ: Аллоҳ Таолонинг бандасиман. САВОЛ: “Аллоҳ Таоло нечта?” деганларга нима деб жавоб берасиз? ЖАВОБ: Аллоҳ Таоло бирдир – деб жавоб бераман. САВОЛ: Аллоҳ Таолонинг ёлғизлигига далилингиз борми? ЖАВОБ: “Ихлос” сурасининг илк ояти каримаси. САВОЛ: У оятнинг маъноси қандай? ЖАВОБ: “Сиз айтинг (Эй, Ҳабибим): Аллоҳ бирдир”, – деган маънони билдиради. САВОЛ: Аллоҳ Таолонинг борлигига ақлий дали- лингиз борми? ЖАВОБ: Бу оламнинг борлиги ва оламдаги низом ва ин- тизомининг давомлийлиги. САВОЛ: Аллоҳ Таолонинг зоти ҳақида ўйланиш жоизми? ЖАВОБ: Жоиз эмас. Чунки ақл, Аллоҳ Таолонинг зотини тафаккур қилишдан ожиз. Аллоҳ Таолонинг сифатлари ҳа- қидагина тафаккур қилиш жоиз.

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=