РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
229 МУСУЛМОН ФАРЗАНДИГА БАЪЗИ ДИНИЙ САВОЛЛАР САВОЛ: Сиз Мусулмонмисиз? ЖАВОБ: Мусулмонман, Алҳамдулиллаҳ САВОЛ: “Мусулмонман” дейишнинг маъноси нима? ЖАВОБ: Аллоҳни бир деб билиб, Қурьони Каримни ва Муҳаммад алайҳиссаломни тасдиқламоқ. САВОЛ: Қачондан буён Мусулмонсиз? ЖАВОБ: “Балà” – деб айтган вақтимиздан бери мусул- монман. САВОЛ: “Балà” вақти деб қайси вақтга айтилади? ЖАВОБ: “Ал-мисоқ” вақтига айтилади. Аллоҳ Таоло руҳ- ларимизни яратганда, уларга хитобан: “Аласту биробби- кум” яъни (Мен сизларнинг Роббингиз эмасманми?), – деб сўради. Улар эса; “Балà” (Ҳа, Сен бизнинг Роббимизсан)”, – дедилар. Ўша вақтдан бери мусулмонман деган маънони билдиради. САВОЛ: Роббингиз ким? ЖАВОБ: Аллоҳ Таоло.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=