РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
213 Ушбу дуони бамдод намозининг суннати билан фар- зи орасида, камида уч мартадан ўқишга давом этган кишига охирги нафасида иймон билан кўз юмиш насиб бўлади. Тонг саҳарда барвақт уйғонмоқ Барча ризқлар эрталаб тонг саҳарда, фажр вақтида тақсимлангани учун ушбу вақтни уйқуда ўтказганлар ризқларини тўлиқ ололмайдилар. Хонадондаги ёшу қари, барчани эрта тонгдан уйғотиш жуда ўринли бўлади. Қуёш чиққандан кейин хоҳласалар қайта ух- лашлари мумкин. Дуоларни иложи борича уч мартадан ўқишга ҳа- ракат қилиш керак. Чунки уч мартадан ўқиш дуо- нинг қабул бўлишига сабаб бўлади. САЛОВАТИ ШАРИФАЛАР Кундалик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васал- ламга кўп-кўп саловат айтиш керак. Хусусан “Салоти мунжия”, “Салоти нория” ва “Салоти фатҳия” каби сало- ватларни айтишда давом этмоқ даркор. Қандайдир бир қийинчилик онида ушбу саловати шарифалар билан хатм ўқилса, Аллоҳ Таоло тилакларни қабул қилади. “Са- лоти мунжия”нинг хатми 1000 марта ўқимоқ, “Салоти нария”нинг хатми эса, 4444 марта ўқимоқдир. Сендан қалбимни илоҳий маърифатинг нури билан абадийян барҳаёт қили- шингни сўрайман! Эй, Аллоҳим! Эй, Аллоҳим! Эй, Аллоҳим! Эй, Самоларни ва ерни беназр мукаммалликда яратган Аллоҳим!
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=