РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
205 МУСУЛМОНЛАРНИНГ ЖАМИЯТ ИЧИДАГИ ВАЗИФАЛАРИ 1-Қўшничилик ҳақларига риоя қилмоқ; Оила ва қариндошларимиздан сўнг бизга энг яқин инсонлар булар қўшниларимиздир. Қўшничилик ҳақ- ларига ниҳоятда риоя қилишимиз, қўлимиз, тилимиз ва бошқа турли феъл атворимиз билан уларга қатъ- ийян азият етказмаслигимиз зарур. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаброил алайҳисса- лом менга қўшничилик ҳақлари хусусида шунчалик тавсиялар билдирдики, оз қолса, қўшнини қўшни- нинг молига меросхўр этиб тайинлайди, деб ўйла- дим” , – деганлар. 2-Меҳмон дўстликка доир вазифаларимиз; Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким- ки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўл- са, меҳмонини сийласин” , – деганлар. Меҳмон келган жойда баракотга, тўкин сочинликка сабабчи бўлади. Бир ҳадиси шарифда: “Меҳмон келган жойига ўн на- сиба билан келиб, биттасини еб, тўққизини ташлаб кетади” , – дейилади. Хонадонлари ва имкониятлари меҳмондорчиликка лаёқатли мусулмонларнинг, Исло- мий хусусларга риоя қилган ҳолда, меҳмонларига из- зат-икромда бўлиши жуда муҳим вазифаларимиздан- дир.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=