РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
204 ЖИҲОД Жиҳод – ёлғиз Аллоҳ Таолонинг динини ёйиш мақ- садида сарфланган ғайратдир. Мусулмонлар кундалик бажаришлари керак бўлган ибодатлар билан бирга- ликда, хусусан жиҳод билан ҳам баюрилган. Бидъат ва ботил тушунчаларга қарши курашмоқ, ий- монни кемирувчи ёвуз жараёнларнинг бартараф эти- лиши учун моли, жони ва бутун борлиғи билан ҳаракат қилмоқ ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Жиҳод “Иълойи калиматуллоҳ” яъни Аллоҳнинг сўзи ва динининг тараққийси учун қилинади. Яъни жиҳод – тавҳид калимасининг нурини ёйиш, бу нур билан мушарраф бўлганларнинг иймонини қўриш, насибдор бўлмаганларга бу нурни улашишдир. Токи борлиқ мав- жуд экан, ҳақ ва ботилнинг турли шакл ва суратларда доимо ўзаро кураш олиб бориши турган гап. Шундай экан жиҳод, ҳар ерда, ҳар доим то қиёматга қадар да- вом этаверади. Жиҳоднинг бу тарздагиси зоҳирий жиҳоддир. Бу билан бир қаторда ботиний жиҳод яъни ички кураш ҳам борки, бу инсоннинг вужудидаги нафси билан бўл- ган ўзаро жиҳодидир. Ушбу жиҳод – жиҳодларнинг энг олийсидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жи- ҳоднинг аҳамиятига доир айтган ҳадисларида: “Бир киши Аллоҳ йўлида курашмасдан ва қалбида Аллоҳ йўлида курашиш орзуси бўлмаган ҳолда кўз юмса, мунофиқлик билан ўлибди”. (Аллоҳ сақласин!) “Жиҳод (Аллоҳ йўлида курашиш) ҳар бир эркак ва аёл мусулмоннинг бурчидир”, – деганлар.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=